Британия Украинадан айрим дипломатларини чиқариб олади

Британия ва АҚШ Киевдаги айрим дипломатлар Украинани тарк этишини эълон қилди. Британия Ташқи ишлар вазирлиги 24-январь куни Британиянинг Киевдаги элчихонасининг айрим ходимлари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориш қарорига “Россия томонидан таҳдидларнинг кучайиши” сабаб бўлганини айтди.

Бир кун аввал АҚШ Давлат департаменти Киевдаги элчихонада ишлаган дипломатларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишни тавсия қилган эди. Департамент вакилининг айтишича, агар Вашингтон ўз фуқароларини эвакуация қила олмаса, Россия “исталган вақтда” Украина ҳудудига бостириб кириши мумкин.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг қарорини “ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик” деб атади. Европа Иттифоқи давлатлари ўз дипломатларини чиқариб олиш режаси йўқлигини маҳкаманинг, ташқи сиёсат бўйича вакили Жосеп Боррел душанба куни айтди.

Сўнгги ойларда АҚШ, НАТО ва Киев Украина яқинида юз минглаб рус қўшинлари жойлаштирилишидан хавотир билдириб, Москва яқин орада Украинага бостириб кириши мумкинлигидан огоҳлантириб келмоқда.

Россия ҳарбий ҳаракатларга тайёрланаётганини рад этади. Шу билан бирга, Москва НАТОдан Украинани ҳарбий алянс аъзоси сифатида қабул олмасликни талаб қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кенгаш керак. ўзбекистоннинг “буюк келажаги” ҳақида ўйлар

Янгиликдан хабарингиз борми? Мени Кенгашга таклиф қилишди. Шунчаки кенгашга эмас, «Buyuk kelajak» Халқаро эспертлар кенгашига. Унинг мақсади «Ўзбекистон Республикаси ...

Ўзбек блогери пости остидаги шарҳларни ўчиришга мажбур бўлади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда ...

Исроил аскарлари бир фаластинлик аёлни ўлдирди

Исроил аскарлари босиб олинган Ғарбий Соҳилга қарата ўқ отиб, оқибатида бир фаластинлик аёл ҳалок бўлди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400