Покистонда 55 ёшли судья Ойша Малик 24 январь куни Олий суд судьяси сифатида лавозимга ўрнашди. Унинг қасамёдини суд раиси Гулзар Аҳмад қабул қилди.
“Мен судья Ойша Маликни Олий суднинг биринчи аёл судьяси бўлгани билан табриклайман”, — деб ёзди Покистон Бош вазири Имрон Хон Твиттерда.
АҚШда таҳсил олган Малик Покистон шарқидаги Лаҳор шаҳрида 20 йилдан буён судьялик қилган.
Маликийни янги лавозимга тайинлаган тўққиз кишилик кенгаш ўтган йили унинг номзодини рад этган эди. Бу сафар кенгашнинг беш аъзоси Маликни Олий суд судьяси этиб тайинлашга рози бўлди.
Шу ой бошида Покистон Адвокатлар уюшмаси аъзолари Ойша Маликнинг судя этиб тайинланишига қарши норозилик билдирган эди.