Пентагон 8000 дан ортиқ аскари тайёр турганини билдирди

Пентагоннинг маълумот котиби Жон Кирби Украина атрофидаги вазиятдан сўнг 8500 га яқин америкалик аскар юқори таёргарликка келтирилганини маълум қилди.

У  агар НАТО ўзининг Тезкор ҳаракат қилиш кучларини фаоллаштирса, АҚШ қўшинлари альянсга аъзо давлатларга жойлашишини айтмоқда.

НАТО ўз кучларини тайёрлаётгани, Шарқий Европага қўшимча вертолётлар ва ҳарбий кемалар жўнатаётганини бунгача маълум қилган.

АҚШ президенти Жо Байден 24-январда Европадаги ҳамкорлари билан Украина атрофидаги вазиятни онлайн муҳокама қилди. Байденнинг айтишича, Ғарб давлатлари Россиянинг агрессиясига қарши биргаликда туришини маълум қилган.

Европа Иттифоқига табиий газнинг 40 фоизини Россия етказиб бераётган бир пайтда, Москва мана шундан фойдаланиб ҳамкорларнинг ўртасида келишмовчиликни қўзғатиши  мумкинлигидан Вашингтон хавотирланиб келмоқда.

Ўтган йилнинг кузидан бери Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим оммавий ахборот воситалари Москва қўшни давлат билан чегарада 100 мингга яқин аскар тўплаётгани ҳақида хабар тарқатган.

Аввал Москва АҚШ ва НАТОга ўз талаблари билан тузилган шартнома лойиҳасини тақдим этган. “НАТО шарқ томон кенгаймаслиги, Россия чегараси яқинида ракеталарни жойлаштирмаслиги, 1997-йилги чегарадан ташқарида ҳеч қандай машқлар ёки разведка операциялари ўтказмаслиги керак”, деган шартлар мавжуд.

АҚШ расмийлари Россиянинг баъзи талабларини бажариб бўлмайди, қолганлари бўйича музокаралар олиб бориш мумкинлигини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўғри-ю муттахам, фирибгарлар ҳар жабҳада бор, сабаби: ўзбекона андиша! 

КЎМИР КЎРДИ Бир амаллаб баҳорга чиқиб олдик. Куни кеча – баҳорнинг қуёш нуридан баҳраманд бўлиииб ўтирсам, укам телефон қилиб қолди: (more…)

Чарос абдуллаева: бобомурод абдуллаев ҳақида 12 йиллик виждон азобидан сўнг мххга хабар берганман

Б. Абдуллаев иши кўрилаётган суд биноси. Сурат Тимур Карпов, «Фергана» Бугун, 2018 йилнинг 4 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси ...

Хитой америкага қарши урушга тайёрланмоқда

  Хитой АҚШ билан қуролли тўқнашувга тайёрланмоқда. Буни Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги учун тайёрланган ҳужжат тасдиқлайди. Унинг муаллифларига кўра, пандемия ...