Кремл АҚШ “қарама-қаршиликни кучайтираётганини” маълум қилди

Кремл АҚШнинг баёнотлари ва хатти-ҳаракатлари “қарама-қаршиликни кучайтираётгани” ҳақида огоҳлантирди. 25-январда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия “Америка ҳаракатлари”ни хавотир билан кузатаётганини айтди.

“АҚШ кескинликни кучайтирмоқда”, – деди Песков

Аввалроқ Пентагон 8,5 минг америкалик ҳарбий шай ҳолатга келганини маълум қилганди. Маҳкаманинг матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, агар керак бўлса, қўшинларини НАТОга аъзо давлатларга киритади.

Шунингдек АҚШ президенти Жо Байден Россия агрессиясига қарши  туриш учун Ғарб давлатлари биргаликда ҳаракат қилишини айтган эди.

НАТО ўз кучларини шай ҳолатга келтирганини ҳамда Шарқий Европага қўшимча вертолётлар ва ҳарбий кемалар жўнатаётганини маълум қилган.

Ўтган йилнинг кузидан бери Россиянинг Украинага бостириб кириш эҳтимоли қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим оммавий ахборот воситалари Москва қўшни давлат билан чегарада 100 мингга яқин аскар тўплаётгани ҳақида хабарлар тарқатишган.

Шу кунгача Москва АҚШ ва НАТОга ўз талаблари билан тузилган шартнома лойиҳасини тақдим этган. “НАТО шарқ томон кенгаймаслиги, Россия чегараси яқинида ракеталарни жойлаштирмаслиги, 1997-йилги чегарадан ташқарида ҳеч қандай машқлар ёки разведка операциялари ўтказмаслиги керак”, – деган шартлар мавжуд. Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, Вашингтон Москва талабларига ёзма жавоб беришини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Красноярскда ми-8 йўловчи вертолёти қулади, 18 одам ўлди

Россиянинг Красноярск ўлкасида Utair ширкатига қарашли Ми-8 вертолётининг қулаши оқибатида унинг бортида бўлган экипажнинг 3 аъзоси ва 15 йўловчи ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар ...

Хитойда бортида 133 йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради

China Eastern авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 йўловчи самолёти Хитой жанубида ҳалокатга учради. Бу ҳақда 21-март куни Хитой марказий телевидениеси хабар берди. Хитойнинг ...

Бмт: дунё иқтисоди бу йил 3 фоизга ўсди

Жорий йилда жаҳон иқтисоди 3 фоизга ўсган. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бунга Россия, Бразилия, Аргентина ҳамда Нигериядаги ижобий ўзгаришлар туртки ...