НАТО аъзолари Украинага ёрдам беришга тайёр эмас

Ҳозирда НАТОнинг ҳеч бир аъзоси Украинага катта ҳарбий контингент юборишга тайёр эмас. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон парламент йиғилишида маълум қилди.

“Украинада юзага чиқаётган вазиятда НАТО қўшин юбора оладими?” деган саволга жавоб бераётиб Жонсон: «Айни дамда айтишим керакки, НАТОнинг ҳеч бир аъзоси Россиянинг “тажовузкорлиги”га қарши туриш учун Украинага катта ҳарбий контингент юборишга тайёр эмас”, — деб маълум қилди.

Киев ва Ғарб сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегараси яқинида кучайиб бораётган “тажовузкор ҳаракатлари”дан хавотир билдирган. Россия бу айбловларни рад этиб, ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини маълум қилган. “Россия агрессияси” ҳақидаги иддаолар Россия чегаралари яқинида кўпроқ НАТО ҳарбий техникасини жойлаштириш учун баҳона бўлмоқда дея қўшимча қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муҳожир нидоси: россияга ишёқмаслар борадими?

Баъзи одамларнинг гапларини ўқиб қоламан. Россияга енгил пул топиш илинжида, ишёқмаслар боради, ўзимизда ишлаб ҳам пул топса бўлади-деган гапларни эшитиб, ич-ичимдан ғалати ...

Ўзбек қизиқчиси ҳожибой тожибоевга жигар касаллиги юқтирилганмиди?

Ҳожибой Тожибоев теша тегмаган ҳангомаларни топарди Машҳур қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг ёруғ дунёдан ўтганига ўн йил бўлди. Эл суйган қизиқчининг ўлимига сабаб бўлган жигар ...

Ўқитувчилар пахта теримига “ҳар ҳолда” тайёр туриши ҳақида огоҳлантирилди

  Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимларининг бу йил ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримига чиқарилмайди, деган баёнотидан сўнг ҳам ...