Ўзбекистонда сув билан шам нархи кескин қимматлашди

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар туфайли дўконларда сув билан шам нархи кескин кўтарилди. Аксарият савдо нуқталарида ҳам уларни топиш қийин, деб ёзади ЎзА.

“Ўзбекистон сув таъминоти” корхонаси электр қуввати берилгач, сув узилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида электр энергияси тўлиқ тикланди, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент шаҳарларига қисман тикланган. Айни пайтда республиканинг бошқа ҳудудларида электр босқичма-босқич берилмоқда.

Кеча, 25-январь куни Марказий Осиёда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда электр энергияси узилиб қолиб, оммавий авария юз берди. Бунга транзит линиясининг ҳаддан ташқари юкланиши сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда KEGOC электр тармоқлари бошқармасининг қозоқ операторининг матбуот хизмати.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қизилтепада бир уйда икки оила чорва моллари билан бирга яшамоқда

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида икки оила бир уйда чорва моллари билан бирга яшамоқда. Бу ҳақда ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи ...

Косонсойда фермернинг 23 ёшли ўғли ҳокимликнинг мажлисидан сўнг ўз жонига қасд қилди

Наманган вилоят, Косонсой туманидаги Қўқимбой қишлоғида яшаган 23 яшар Ш.А. 9 январь куни ўз уйининг молхонасида осилган ҳолда топилган. Иллюстратив фото Ш.А лицейни ...

Gm uzbekistan машиналари нархини оширади

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online"га "Ўзавтосаноат"даги манба маълум қилди. Қайд ...