Европа Украинадан дипломатларини олиб чиқиб кетмоқда

Британия Россия босиб олиш таҳдиди туфайли дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларини Украинадан олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Дипломатларнинг ярми ва уларнинг оилалари яқин орада Киевни тарк этиши кутилмоқда. Британия консуллиги одатдагидек ишини давом эттиради.

Австралия ҳукумати ҳам ўз дипломатларининг оилаларини ватанига қайтармоқда ва ўз фуқароларига Украинани тарк этишга ва минтақага туристлик саёҳатларини режалаштирмасликни тавсия қилаётганини The Sydney Morning Herald сайти ёзмоқда.

Европа Иттифоқи ўз фуқароларини Украинадан олиб чиқиб кетишни режалаштирмаяпти ва дипломат Жозеп Боррелл буни “драматизация қилмаслик” кераклигини айтди.

“Музокаралар давом этмоқда. Шунинг учун биз Украинани тарк этмаслигимиз керак деб ўйламайман ”, деди у.

Германиянинг ташқи ишлар вазирлиги ҳам ўз фуқаролари ва дипломатларнинг оилаларига, агар хоҳласалар, Украинани тарк этишларига рухсат беришини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Остона ҳадлаб ўтган дўстум. ўзбеклар етакчиси қайтганидан сўнг афғонистонда қандай воқеалар юз бериши мумкин?

Ўзбек генерали, Афғонистоннинг вице-президенти Абдул Рашид Дўстум 14 ойлик танаффусдан сўнг Қобулга қайтди. У чартер рейс билан украиналикларнинг «Капитан Роман Власов» ...

Ўзбекистондаги музей ва археологик ёдгорликлар ёнига ҳожатхоналар қурилади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 сентябрь куни археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг ...

Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Самарқандда 2019—2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидовга ...