Ўзбекистонда 27 январь куни соат 16:00 ҳолатига кўра, республикадаги барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, айни пайтда мамлакатда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланган.
«Шу билан бирга, мамлакатимизда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, сиздан сабр-тоқатли бўлишингизни, электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз», — дейилади хабарда.