Қозоғистонда қўлга олинганларнинг кўпчилиги “Яқин инкор” гуруҳи аъзоларидир

Қозоғистоннинг “Хабар” давлат телевидениеси январь ойидаги зўравонликларга бағишланган ҳужжатли фильмида “тўполонлар бўйича ҳибсга олинганларнинг аксарияти “Яқин инкор” радикал гуруҳи тарафдорлари бўлганини айтди.

Қозоғистонда “Таблиғи жамоат” диний ташкилотининг бўлими бўлмиш “Яқин Инкар” фаолияти тақиқланган. Бу оқимдагилар ўзларини “пайғамбарга эргашувчилар” деб биладилар.

Январь ойидаги зўравонликларда камида 227 киши ҳалок бўлганини ҳукумат маълум қилган. Уларнинг рўйхати ҳали ҳанузгача эълон қилинмаган.

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида минглаб “террорчилик” ҳужумлари содир бўлгани айтган, бироқ ҳеч қандай далиллар келтирилган эмас.

Айни пайтда парламентнинг юқори палатаси собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши ва Халқ Ассамблеясини умрининг сўнгигача бошқаришга рухсат берувчи қонунни бекор қилди.

“Яқин инкор” диний ҳаракати Ўзбекистонда таъқиқланган қўшни Қирғизистонда эса 2017-йилда экстремистик деб тан олинган эди. Кейинроқ ўнлаб аъзолар ҳибсга олинди. Аввалроқ гуруҳ аъзолари ўз фарзандларига мактабга боришни ва телевизор кўришни тақиқлаган воқеалар қайд қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаҳрамонхон маҳмудга нисбатан босимлар кучаймоқда

"Бирдамлик" ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат ...

Москва полицияси питер терактини уюштирган ака-ука азимовларнинг отасини ҳибсга олди

Шу йилнинг апрел ойида Санкт-Петербургда метродаги портлашни уюштирганликда айбланаётган ўшлик ака-ука Аброр ва Акромнинг отаси Аҳрор Азимов Москвада полиция томонидан ҳибсга ...

Андижонда «сабзи-арчди» маросимидаги жанжал жанозага уланиб кетди

2019 йил 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилган А.С.га (эркак ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400