Озодлик радиосининг тожик хизматининг хабар беришича, чегарада отишмада бир тожикистонлик ҳалок бўлган. Чоркуҳ маҳалласи раҳбари ҳам 36 ёшли Обиджон Тўйчиев вафот этганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Обиджон бу вақтда маҳаллий милиция бўлими ёнида бўлган.
27 январь куни кечқурун қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат чегара хизмати “Тожикистон томони миномёт ва гранаталардан фойдаланмоқда” деб баёнот берди.
Қирғизистон томонида тўрт киши яралангани хабар қилинган.
Тўқнашув Боткеннинг Кўк-Тош қишлоғида икки давлат кесишмасида (Тўрт кўчаси) содир бўлган. Бу ҳудуд Қирғизистоннинг Боткен-Исфана йўли ва Тожикистоннинг Ворух анклавини кесиб ўтади. Қирғиз томони тожик чегарачилари йўлни тўсиб қўйганликда айбласа, тожик расмийлари буни қирғиз томонининг провокацияси деб ҳисобламоқда.