Назарбоев “Нур Отан” лидерлигидан кетиб, Тўқаев сайланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партияси етакчилигидан кетиб, амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев янги раис этиб сайлади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти маъмурияти хабар бермоқда.

Раҳбарни алмаштириш масаласи 28 январь куни партиянинг навбатдан ташқари қурултойида ҳал этилган. Хабар қилинишича, делегатлар бу таклифни “бир овоздан” қўллаб-қувватлаган.

Раис сифатида сўзлаган Тўқаев йил охиригача ўз лавозимини тарк этиши мумкинлигини айтди. Бу давлат раҳбари сифатида сиёсий рақобат гарови бўлиши, президент ҳеч қандай партия ёки ҳаракатга мансуб бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Январнинг бошидаги тартибсизликлардан сўнг бир неча кун бедарак йўқолган Нурсултон Назарбоев 18 январь куни амалдаги президент билан ҳеч қандай келишмовчиликлари йўқлигини билдирган видеолавҳани эълон қилди. Назарбоев “Хавфсизлик Кенгаши раислигини топширганини ва тез орада “Нур Отан” партияси раислигини Тўқевга топширишини” маълум қилган. 2-январь куни бошланган сўнгги намойишларда партиянинг Олмаотадаги офиси вайрон қилинган эди.

Ҳукмрон партия 1999-йилда ўша пайтдаги президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан “Отан” деб тузилган. 2006 йилда Нур Отан деб ўзгартирилди. Бу қозоқча “Отандын нуру”, ўзбекча “Ватан нури” деган маънони англатишига қарамай, мухолифат кучлари у Назарбоевнинг исмига мослашиб, ўзгарганини айтиб келади. Шу пайтгача раис сифатида Назарбоевнини ўзини билганлар “Нур Отан”ни Совет давридаги коммунистик партияга ўхшатиб келишган. Мухолифат партияни “индивидуалист ва авторитар партия” деб таърифлайди.

“Нур Отан” деярли барча сайловларда парламентдаги кўпчилик ўринни эгаллаб келган. Айни пайтда партия қуйи палата – Мажилисдаги 107 депутатдан 76 ўрин мана шу партияга тўғри келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бердах сапаров қўнғирот тумани ҳокими бўлди

 2018 йил 20 ноябрь куни Бердах Сапаров Қўнғирот тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати раҳбари Чоржав Элмуратов "Turon24" ...

“россия билан дўстлигимиз давом этмоқда”

Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия билан Украина ўртасидаги инқироз ...

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ехҳт)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан ...