Бразилия суди 28 январь куни президент Жаир Болсонаруни сўроқ қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Жаир Болсонару ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 2018-йилги Бразилия президентлик сайловлари пайтидаги махфий ҳужжатлар суратини жойлаштирган эди. Унда Олий сайлов суди тизимига ҳужум қилиш кўриб чиқилаётгани ҳақида маълумотлар бор эди. Шу муносабат билан Бразилия Бош прокуратураси яна бир жиноий иш қўзғатиб, президентни судга берди.
Аввалроқ Бразилия президенти Жаир Болсонару бир вақтнинг ўзида тўққизта жиноятда айбланган эди. Сиёсатчи фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол қилган, шунингдек бундай хатти-ҳаракат унинг лавозимига мос келмайди, дейилади хабарда.