Россия Суриядаги хорижий қўшинларни чиқиб кетишини талаб қилди

Расмий Москва Суриядаги чет эл қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россиянинг ташкилотдаги махсус вакили ўринбосари Дмитрий Полянский маълум қилди.

“ АҚШ терроризмга қарши кичик миқёсда ҳам, глобал миқёсда ҳам кураша олмаётгани кўриниб турибдики,. “Исломий давлат”гуруҳи жангариларининг Хасакадаги қамоқхонага қилган ҳужуми бунинг исботидир”, – дея қўшимча қилди у.

Полянский АҚШ қўшинларининг Сурияда юриши аксинча, мамлакат шимоли-шарқида хорижлик террорчилар сонини кўпайтирганини таъкидлади, Россия қуролли кучлари ёрдамида Сурия армияси жангариларни йўқ қилаётганини айтди.

21-январдан бери “Исломий давлат”  террорчилик гуруҳи жангарилари Суриянинг Хасака вилоятидаги қамоқхонага ҳужум қилиб, у ердаги шерикларини чиқаришга уринган. Тахминан бир ҳафта давом этган жангларда 200 га яқин одам ҳалок бўлган.

АҚШ етакчилигидаги 60 га яқин давлатдан иборат халқаро коалиция қўшинлари “Ислом давлат” террорчилик гуруҳини йўқ қилиш учун 2014-йилдан бери Сурияда жанг қилмоқда. 2015-йилдан буён “Исломий давлат”га қарши кураш учун ушбу мамлакат ҳудудига Россия қўшинлари ҳам борган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарши шаҳрида  21 дона дарахтни кесиб, нобуд қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 21 ...

Францияда вазир бюджет ҳисобидан дабдабали кеча уюштиргани учун ишдан кетди

Франциянинг экология вазири Франсуа де Рюжи давлат ҳисобидан шоҳона кечки овқат уюштиргани можароларидан сўнг учун ишдан кетди. «Дарё»нинг ёзишича, у мамлакат бош вазири ...

Ўзбекистондаги энг паст кўрсаткичли мактабларнинг ярми самарқандда

Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўз ишини Самарқанддан бошлади. Вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда халқ таълими вазири ...