АҚШ давлат департаменти қирғиз-тожик чегарасида зўравонликлар бошланганидан хавотирда

АҚШ давлат департаментининг вакили  Нед Прайс Қўшма Штатлар ҳукумати қирғиз-тожик чегарасида зўравонликлар авж олганидан хавотирда эканини маълум қилди. У икки давлат ўртасидаги барча чегаравий муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Бу ҳақда Нед Прайс Твиттердаги саҳифасида ёзди.

27 январь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча ҳудудида тожикистонликлар йўлни тўсмоқчи бўлган, музокаралардан сўнг вазият тинчланган. Орадан кўп ўтмай, тожик томони яна бир ҳудуд — Чир-Тепага ўт очганини Қирғизистон чегара хизмати маълум қилган.

Қирғизистон буни тожик чегарачиларининг атайлаб уюштирган провокацияси деб атаган, Тожикистон томони эса Қирғизистонни айблаган.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги отишмада жами 12 нафар Қирғизистон фуқароси жабрланган.

Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги тўқнашувда икки нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлиб, яна 10 нафари яраланганини, унинг олти нафари ҳарбий, тўрт нафар тинч аҳоли вакили бўлганини ёзган.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400