Ўтган йили Россияда 1,04 миллион киши ўз ажали билан вафот этган

Бир йилда миллиондан ортиқ одам уруш ёки бошқа офатлардан ташқари, ўз ажали билан ўлаётгани Россия тарихида биринчи марта қайд этилмоқда. Бу ҳақда Россия статистика қўмитаси маълум қилмоқда.

Маълумотга кўра, Россиянинг доимий аҳолиси 2022-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра 145 миллион 478 минг кишини ташкил этди.. Бу ўтган йилга нисбатан 693 минг одамга кам. 2014-йилда аннексия қилинган Қрим аҳолисини қўшмаганда, бу кўрсаткич 2012-йилдаги  кўрсатгичга (143 миллион 060 киши) қисқарган.

2002 йилда Россияда 686 минг киши вафот этган.

Таҳлилчиларнинг айтишича, 2021 йилдаги ўлим сонининг юқори бўлишига COVID-19 вируси  таъсир қилган. Пандемия бошланганидан бери Россияда бир миллиондан ортиқ одам коронавирусдан вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, 2020-йилнинг апрелидан 2021-йилнинг ноябригача 626 минг киши вирусдан вафот этган.

2019-йилнинг декабрида Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси қисқа вақт ичида дунёга тарқалиб, 5,6 миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...

Бухоролик фуқаро 9.200.000 сўм алимент пулини тўлагач, қамоқдан озод қилинди

Бир неча йилдан буён фарзанди учун алимент пули тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Бухоро туманида истиқомат қилувчи  фуқаро Қаюм Ҳайитов 9.200.000 сўмни тўлагач, ўзига ...

Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади. Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. ...