Тўқаев январдаги зўравонликлар бўйича халқаро суриштирув ўтказилишига қарши

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 29-январда йил бошидаги қонли инқироз юзасидан халқаро тергов ўтказиш таклифини рад этди.

 

“Менимча, Қозоғистонда халқаро тергов ўтказишга ҳожат йўқ. Ўзимизнинг ҳалол ва иқтидорли одамларимиз бор”, — деди Тўқаев “Хабар-24” телеканалига берган интервьсида.

Эслатиб ўтамиз, Европарламент Қозоғистон халқига қарши жиноятларни халқаро тергов қилиш бўйича резолюцияни қабул қилган. Ушбу резолюцияни Тўқаев  “бир томонлама ва эрта” деб атади ва “бу мени хавотирга солмайди” дея таъкидлади.

2-январь куни Қозоғистоннинг Олмаота, Ақтау ва Жанаўзен шаҳарларининг аҳолиси суюлтирилган газ нархини пасайтириш талаби билан норозилик намойиши ўтказган эди. Тинчлик митинги бутун Қозоғистон жанубига тарқалди ва охир-оқибат тартибсизликка айланган.

Тўполон пайтида Қосим-Жўмарт Тўқаев Назарбоев ва унинг ишончли одамларини ишдан бўшатди. Шу билан бирга, Қозоғистон президенти мамлакатга 20 минг террорчи ҳужум қилганини айтиб, хавфсизлик кучларига огоҳлантирмасдан ўқ узишни буюрган ва КХШТга аъзо давлатлардан ҳарбий ёрдам сўраган.

Қозоғистон давлат прокурори  террорчилик ва тартибсизликларда айбланиб, 450 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини ва улар тергов қилинаётгани айтмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Id-карталар паспорт ўрнини эгалламайди

Фото: Шуҳрат Латипов / "Газета.uz" ИИВ тақдим этган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароларида иккита — миллий ва хорижга чиқиш паспорти бўлади. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда ...

Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум ...

“мангал” кафе надоматлари

Бозор муносабатлари шароитида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш долзарб илмий-амалий муаммолардан ҳисобланади. Кичик бизнeс бoзoр кoнъюнктурaси ўзгaришлaри вa ...