Британия бош вазири Японияга эмас, Украинага ташриф буюрадиган бўлди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Японияга ташрифини номаълум муддатга қолдирди. Бу ҳақда Kyodo нашри хабар берди.

Жонсоннинг ҳизмат сафари февраль ойининг ўрталарига мўлжалланган. Британия томони сафар қолдирилгани сабабини Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашгани билан изоҳлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Борис Жонсон Япония бош вазири Фумио Кисида билан учрашмоқчи эди. Учрашувда коронавирусга қарши биргаликда курашиш, саноатда углерод истеъмолини камайтириш, Хитой ва Украинадаги вазият муҳокама қилиниши керак эди.

29 январь куни The Guardian нашри Борис Жонсон февраль ойининг биринчи ҳафтасида Украинага ташриф буюриши ҳақида хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Британия бош вазири Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмоқчи.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Навоийда nexia портлаб, икки киши ҳалок бўлди

18 октябрь куни соат 06:20да фуқаро С.М. Nexia русумли автомашинани "Навоий-Зарафшон" йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида, автомашинага ўрнатилган газ баллон портлаб ...

Носир мавлонов самарқанд туманига ҳоким бўлди

Бугун - 30 июль куни ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ...

Москвада 6 нафар марказий осиёлик қурувчи тириклайин ёнди

Москвада содир бўлган ёнғин оқибатида 6 киши қурбон бўлди, бир киши омон қолди. Маълумотларга кўра, қурбонлар Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларидир. Кузатувчилар қиш мавсуми ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400