Афғонистонда университетлар қайта очилди

Афғонистон олий таълим вазири Абдул Боқий Ҳаққоний Афғонистон университетларида дарслар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, иссиқ минтақалардаги талабаларга 2022-йилнинг 2-февралидан, совуқ минтақадаги талабаларга эса 26-февралдан бошлаб дарсга қайтишга рухсат берилади. Янги семестр олдидан ҳар бир университетда мусобақалар ўтказилади. Бироқ, қизларнинг дарсларга киришига рухсат бериладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги университет ва мактабларда дарслар 2021-йилнинг август ойи охирида толиблар мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгач, тўхтаб қолган эди. Бошланғич синфлар сентабрь ойининг ўрталарида очилган, бироқ фақат ўғил болалар ва эркак ўқитувчилар дарсларга қатнашиши мумкин эди. Толибон қизларга ўқишга рухсат берилишини, бироқ бунинг учун мактабларда алоҳида дарслар ўтказилиши кераклигини айтишган.

Толибон 15 август куни Афғонистонда ҳокимиятини қўлга олди. Ҳукуматнинг катта қисми ва олий давлат аппарати мамлакатни тарк этди. Ҳаракат вакиллари халқаро ҳамжамиятни барча манфаатдор томонлар билан тинч ва конструктив муносабатларни сақлаб қолиш ниятида эканликларига ишонтиришган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда 75 ўқувчи ва 7 ўқитувчи овқатлан заҳарланди

Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида овқатлан оммавий заҳарланиш ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими ...

“расмий равишда берилиши керак бўлган таътил амалда ҳеч кимга берилмайди”

  "Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида жойлашган касб-ҳунар коллежларига мана шундай топшириқ келди. Одамларни мажбурлаш ҳеч қаерга йўқ бўлмади. Мутлоқ кўзбўямачилик. На ...

Бир тадбир сўнгидаги ўйлар

29 сентябрда қишлогимиздаги 32- сонли мактабда 1- октябрь- "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчилар даврасига олдин шу мактабда ишлаб,  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400