Трамп Байденни Оқ уйдан қувиб чиқариш ниятида эканини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Техасдаги митингда нутқ сўзлаб, АҚШни заиф етакчидан “тозалаш” ниятида эканини айтди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

“Биринчидан, биз Ненси Пелосининг сиёсий фаолиятига бир йўли нуқта қўямиз. Шунингдек 2024-йилда биз Байденнинг жиноятчи оиласини Оқ уйдан ҳайдаб чиқарамиз”, деди Дональд Трамп.

Трамп Байденни “заиф ва асоссиз қарорлари туфайли Учинчи жаҳон уруши таҳдидини солаётганликда” айблайди. Шунингдек, у 2024-йилда қайта сайланиб қолса, амалдаги президентни коррупция моддаси билан айблаб жиноий жавобгарликка тортиш ниятини ҳам яширмади.

Аввалроқ Дональд Трамп сайловда ғалаба қозона олса, Капитолийдаги ҳужум иштирокчиларини афв этишини айтган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, АҚШ президенти Жо Байденнинг амалдаги маъмурияти томонидан қилинган нотўғри қадамлари кейинги сайловларда  Трампнинг ғалабасига имконият яратмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистонда севгилисини ўлдирган йигит 12 йилга қамалди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида шу йил март ойида 24 ёшли А.Тенелбаев ўзининг яхши кўрган қизи 21 ёшли С.Қуралбаевани ўлдирган эди. Бунга эса С.Қуралбаеванинг ...

Жириновскийни пайғамбаримиз деганлар пайдо бўлди

Хабаровск ўлкасининг раҳбари Михаил Дегтярев Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийни ДХР ва ЛХРдаги вазиятни башорат қилгани учун “пайғамбар” деб ...

Отаули: заргарона зарофат, теран тагмаъно

      Она тилимизда ҳар бир сўзнинг ўз ўрни ва айтилиш оҳанги бор. Худди шундай, сўз санъатидаги ҳар бир жанрнинг ҳам ўз оҳанги, ўзига хос файзи-таровати, ...