Эронда юзлаб ўқитувчилар норозилик намойишига чиқди

Эронда юзлаб ўқитувчилар норозилик акциясига чиқиб, ойлик-маошини ўз вақтида тўланишини, пенсия масаласини ҳал этилишини ва ҳибсдаги ҳамкасбларини озод қилинишини талаб қилишди.

31-январь куни ўқитувчилар Теҳрондаги парламент биноси ва бошқа шаҳарлардаги таълим бўлимлари олдида норозилик намойиши ўтказди. Аввалроқ улар икки кун мактабда ишламай норозилик акциясини ўтказган эди.

Ўтган ойда Эрон парламенти бир неча кун давом этган норозилик намойишларидан сўнг ўқитувчиларнинг маошларини оширишга рози бўлган эди.

Сўнгги ҳафталарда маърифатпарварлар бир неча бор митинг ўтказдилар. Хавфсизлик кучлари айрим намойишчиларни ҳибсга олди. 31-январдаги намойишда ҳам камида беш киши ҳибсга олинган. АҚШ санкциялари туфайли Эрондаги инфляция мисли кўрилмаган даражада кўтарилди.

Эрондаги инсон ҳуқуқларини сақланишини назорат қилаётган Нью-Йоркда жойлашган марказ  ўтган ойда маълум қилганидек, Теҳрон ўқитувчилар ҳуқуқлари учун курашаётган ўнлаб фаолларни “сохта айбловлар” билан қамоққа ташлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислoҳoтлардан ҳафсаласи пир бўлган журналист ўзбeкистoнни тарк этди

Танқидий чиқишлари учун Каримoв даврида xавфсизлик xизмати eртўласида калтакланган, давлат маслаҳатчиси Xайриддин Султoнoв тoмoнидан ҳақoратланган журналист Рўзибoй Азимий ...

Ксения собчак президент сайловларида ўз номзодини қўйишини эълон қилди

Ксения Собчак 2018 йилда Россия президенти лавозимига сайловда ўз номзодини қўйиши ҳақида расман хабар қилди. Телебошловчи ўз қарорини у 5 йилдан бери мухолифатчилар ва «ўн ...

Абдулла қодирий адабиёт ҳақида

  Сўз сўйлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Тузилган жумлани ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи ...