Европага йўл очувчи қалбаки паспорт сотувчи туркиялик ўзбекнинг бизнеси

Британиянинг «The Guardian» нашри ўтказган суриштирувда сохта паспортлар ИШИДга алоқадор шахсларга Суриядан Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШга бориш имконини бераётгани аниқланган. Суриштирув натижалари кеча, 31-январь куни эълон қилинган. 

Унга кўра, сохта паспортлар тайёрлаш билан шуғулланганлардан бири туркиялик ўзбек бўлган. У турли давлатларнинг юқори сифатли паспортларини сохталаштириб, катта пулга, баъзан 15 минг долларгача сотади.

«The Guardian» нашри Сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган одам, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги аэропорт орқали бошқа давлатга учиб кетган ўнга яқин ҳолат маълум бўлди.

Сохта паспорт сотувчиларга кўра, кўплаб мижозлар Европа Иттифоқига аъзо давлатларга учиб кетишни хоҳлайди. Шунингдек, АҚШга ноқонуний кириш учун Истанбулдан Мексикага сохта Россия паспортлари билан учиб кетган икки киши бор.

«The Guardian» нашри таъкидлаганидек, қалбаки паспортлар билан шуғулланган ўзбекнинг иши жуда яхши юришмоқда. Шунинг учун, у яқинда Телеграмда ўз каналини очган.

“Мен ким қайси гуруҳдан эканлигини сўрамайман. Ким билан бўлса ҳам ишлашга тайёрман. Яхши ва ёмонни фарқлаш менинг ишим эмас. Бу билан махсус хизматлар шуғулланиши керак”, деди этник ўзбек. У билан «The Guardian»  журналисти мижоз сифатида суҳбатлашган.

Сохта паспорт бизнесининг ривожланиши экстремистларнинг хавфсизлик хизматларидан яширинишлари, ўз жиноятлари учун жавобгарликка тортилмасликлари ва бошқа мамлакатларда террорчилик фаолиятини амалга оширишларига имкон бермоқда.

2015-йилда Ғарб мамлакатларининг разведка идоралари ИШИДда Сурия ва Ироқнинг сохта паспортларини тайёрлаш учун махсус жиҳозлар ва бланкалар борлиги ҳақида хабар берган эди.

Кейинчалик сохта паспортлар экстремистик гуруҳларнинг аъзоларига Сурия ва Ироқдан қочқин сифатида дунё бўйлаб юришига ёрдам берган.

Этник ўзбекнинг сўзларига кўра, у яширинишни истаган ҳар бир кишига 500 доллар эвазига Туркиянинг ўлганлик гувоҳномасини ҳам тайёрлаб бериши мумкин.

Европага бориш учун ёрдам берадиган энг арзон сохта паспортлар Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон паспортларидир. Улар 5000 долларга тайёрланади. Шунингдек Шенген визаси учун яна 1000 доллар тўлаш керак бўлади.

 Машҳур ва қиммат сохта паспортларга Украина ва Молдова паспортлари киради. Чунки бу давлатларнинг паспортлари билан Европа Иттифоқига аъзо давлатларга визасиз кириш мумкин. Бу паспортларнинг сохтаси энг қиммат бўлиб, нархи 8000 минг доллар туради.

Дарҳақиқат, Европа Иттифоқига аъзо давлат фуқароси Туркияга келиб, ўзининг паспортини сохта паспорт тайёрлаганларга 2500 еврога сотади. Кейин унинг паспортидаги сурат мижознинг сурати билан алмаштирилади. Европа фуқароси паспортини йўқотиб қўйганини айтиб, мамлакатининг Истанбулдаги консуллигига мурожаат қилади.

Унинг паспорти ватанида тайёрланади ва Истанбулга қайтарилади. Шу тариқа, қалбаки паспорт тайёрлаган шахслар расмий муҳр олади, у паспортнинг қонунийлигини текширишга ёрдам беради.

“Паспортни қалбакилаштириш арзонроқ бўлади. Аммо унинг муҳрини олиш қимматга тушади. Пулнинг катта қисми муҳр олиш учун пора беришга сарфланади”, дейди паспорт ясовчи россиялик фуқаро.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эркинжон турдимов:ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ...

Ўзбекистонда 2 млн киши тўйиб овқат емаяпти

Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3 фоизни ташкил этади. Бу тахминан 2 миллион киши, дегани. Бу ҳақда Ўзбекистон ...

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400