Ўзбекистон Афғонистонга яна электр энергиясини экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади. Бу ҳақда   Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

25 январь куни Марказий Осиё электр тизимидаги йирик авария рўй бергани туфайли Ўзбекистон Афғонистонга етказиб берадиган электр энергияси узилиб қолгани маълум бўлган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ нинг хабарига кўра, «экспорт ва импорт амалиётлари имзоланган шартномаларга мувофиқ, блэкаут оқибатлари бартараф этилганидан кейиноқ кунлик режа меъёрида тикланган».

Январь бошида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва DABS Тошкентда 2022 йилда Афғонистонга 2 млрд кВт⋅с электр энергияси етказиб беришни кўзда тутган битимни имзолаган. Шартноманинг умумий қиймати 100 млн долларни ташкил этади.

Маълумки, 25 январь куни Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб вилоятларида электр таъминотида катта узилиш юз берди, бунинг натижасида метро, светофорлар, шунингдек, дўкон ва муассасалар фаолияти тўхтатилди.

Ўзбекистонда 25 январь куни бошланган энергоинқироз ортидан электр энергия, ичимлик суви ва иссиқ сув ҳамда газ таъминотидаги узилишлар 28 январь кунига келиб тўлиқ қайта тикланган. Мамлакатда ёқилғи ва нон нархи кескин қимматлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бош прокуратураси вакили авваллари «террористик оқимга алоқадор» деб сунъий айбловлар қўйилганини тан олди

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Сардор Каримовнинг сўзларига кўра, авваллари террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар фаолиятида иштирок этади, ...

“ҳокимнинг ноқонуний қарори билан ҳимоя ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда”

    "Биз Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманиданмиз. 2016-йилда намунавий уй олган эдик. Биз Тўрткўл тумани Пахтачи ОФЙ Баҳор массивидаги 54-уйда яшаймиз. ...

Шомурод донаев ишдан олинди, туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шомурод Холбоевич Донаев лавозимидан озод этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хабарига кўра, Бош вазир Абдулла ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400