Толибон ҳаракати Душанбе билан Бишкекни тинчлик учун мулоқот қилишга чақирди

Афғонистон раҳбарлигидаги Толибон ҳаракатининг Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик можаросида ҳалок бўлганидан “афсусланганини” билдириб, томонларни “муаммони мулоқот орқали ҳал қилишга” чақирди.

Бу ҳақдаги маълумот “Толибон” ҳаракатининг расмий сайтида 31-январь куни эълон қилинган.

24 январ куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувда икки тожикистонлик ҳалок бўлган, ўнга яқини яраланган. Қирғизистонда эса 13 киши жароҳатланган. Жанжални бошлаганлик ҳақида ҳар икки томон бир-бирини айблаб келмоқда.

Тожикистон билан Қирғизистонда Толибон экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритилган. Бироқ Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиқов бир неча бор Афғонистонга бориб, Толибон расмийлари билан учрашган.

Ўтган йилнинг 15 августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибон ҳаракатини ҳеч бир давлат тан олмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистон минтақаларида нон паспорт бўйича сотилаяпти

Туркманистон пойтахтидаги давлат дўконларида озиқ-овқат учун узундан узун навбатлар кузатилмоқда, минтақаларда эса нон паспорт кўрсатилган ҳолда сотилмоқда, дея хабар беради ...

Акмалхўжа мавлонов наманган вилояти прокурори бўлди

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. А.Мавлонов тайинловга ...

Ҳўжайли туманида эр рафиқасига ва ўзига ҳам пичоқ урди

Жорий йилнинг 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи Т.Т. уйида рашқ туфайли бирга яшовчи рафиқаси Г.М.ни, сўнг ўзини ҳам пичоқ уриб ...