Хитойда Олимпия машъаласининг эстафетаси бошланди

Хитой пойтахтида қишки Олимпия машъаласининг эстафетаси бошланди. Машъала эстафетасини расмий равишда Давлат кенгашининг биринчи ўринбосари Хан Чжен очди.

Маросим Пекин шимолидаги Олимпия боғида бошланди. Глобал пандемия туфайли эстафета йўналиши ва давомийлиги сезиларли даражада қисқарди. Коронавирус инфексиясининг олдини олиш мақсадида томошабинлар эстафетада қатнашмайди. Бундан ташқари, машъалани одамлар гавжум кўча ва ҳудудлардан узоқроқда олиб юриш режалаштирилган.

Маросим 2-4 февраль кунлари Пекин, Яньцзин ва Чжанцзякоу шаҳарларида бўлиб ўтади.

Эстафета 12 босқичдан иборат бўлиб, машъалани 14 ёшдан 86 ёшгача бўлган жами 1200 нафар машъалачи олиб юришда иштирок этади. Шунингдек, тарихда биринчи марта одамлардан ташқари, роботлар ҳам машъалани олиб юришади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нигериядаги черковга уюштирилган ҳужумда камида 40 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Ондо штатининг Ово шаҳридаги католик черковига уюштирилган ҳужумда камида 40 киши ҳалок бўлди. Ондо штати губернатори Ротими Акередолу ҳужум оқибатида ҳалок ...

Ўзбекистоннинг дунё рейтингларидаги ўрни

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингларидаги ўрни ҳақида умумий маълумот тақдим этибди. Ушбу рейтингга кўра, жонажон Ватанимиз: 1-ўринда: Нотўғри ...

Зангиотадаги манзил колониядан подполковникнинг жасади топилди

Ички ишлар вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган жазони ижро қилиш манзил колонияси жиноят қидирув тезкор бўлими подполковниги бўлган А.А ўзини ...