Эквадорнинг Кито шаҳридаги лой тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди.
Яна 47 киши жароҳатланган. Қутқарув операцияси ҳамон давом этмоқда. Мутахассислар бедарак йўқолганларни уйлар ва кўчалардан қидирмоқда. Табиий офатдан жабрланган оилалар учун вақтинчалик бошпана очилди.
Маҳаллий ҳокимият кўчкининг яна такрорланиш хавфи борлигидан огоҳлантирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Эквадорнинг бир қанча ҳудудларида 20 йилдан бери содир бўлмаган сув тошқинлари ҳудуддаги дарёларидан тошиб кетган. Кўчки натижасида минтақадаги инфратузилма вайрон бўлган.
Хорхе Вера, маҳаллий аҳоли вакили: – Туннелга кирганимда кўчки бошланганини пайқадим. Лой атрофдаги ҳамма нарсани ювиб кетди. Оқим шунчалик кучли эдики, шамолининг ўзи уй деворига бориб урилди. У ҳам вайрон бўлди.