АҚШ Польша, Руминия ва Германияга уч мингга яқин аскарини юборади

АҚШ Польша, Руминия ва Германияга уч мингга яқин аскарини юборади. Пентагон матбуот котиби Жон Кирби 2 февраль куни 2000 нафар америкалик аскарларни Польша ва Германияга жўнаб кетишини, 1000 нафар аскари Руминияда жойлаштирилишини маълум қилди.

Кирбининг қўшимча қилишича, Қуролли кучларни юборилиши Путин ва бутун дунёга “НАТОнинг ҳамкорларини ҳимоя қилишга тайёрмиз” деган сигнал бўлади.

Мудофаа вазирлиги вакили Вашингтон Россиянинг Украина чегарасида ҳарбийларини жойлаштиргани билан боғлиқ инқирозни ҳал қилиш учун дипломатик ҳаракатларни давом эттиришга очиқ дея таъкидлади.

Ўтган ҳафта АҚШ 8,5 минг аскарини Европага боришга тайёрлаётганини  ва “жанговар шайлигини” маълум қилган эди.

Кирби гап бўлаётган чора вақтинчалик эканига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, Европада аскарларнинг ўрин ўзгаритириши давом этиши мумкинлигини айтди.

Россия Украина билан чегарасида 100 мингдан ортиқ аскар ва техникани тўплагани, Москва қўшни давлатга ҳужум уюштирмоқчи деган хавотирни кучайтирган. Кремл Украинага бостириб кириш нияти борлиги ҳақидаги айбловларни рад этади, бироқ Ғарбдан қўшинларини олиб чиқиш учун “хавфсизлик кафолати”ни талаб қилмоқда. Москва Украинанинг НАТОга қўшилмаслигини, Россия чегараси яқинида ҳеч қандай ҳарбий тизимлар ўрнатилмаслигини ва блок кучлари Шарқий Европадан олиб чиқилишини талаб қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий банк 2023 йилгача инфляцияни 5 %га туширмоқчи

Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ҳамда Ҳукумат ва Марказий банкнинг иқтисодиётда нархлар ...

Осиё кубоги-2019. мардонавор курашган қирғизистон кичик ҳисобда мағлубиятга учради

Осиё кубоги 2-тур доирасидаги Қирғизистон - Жанубий Корея учрашуви тақдирини биргина гол ҳал этди. Ажойиб ўйин гувоҳига айланяпмиз. Қирғизистон терма жамоаси гарчи 5 ҳимоячи ...

Гулнора каримова дубайдами?! бош прокуратура расмий баёнот берди

Айрим ОАВда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб¸ Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий ...