Владимир Кличко Украина армияси сафига қўшилди

Бокс бўйича собиқ чемпион Владимир Кличко Киев мудофаа бригадасига захирадаги аскар сифатида рўйхатга турди. У ҳозирги шароитда ватанни ҳимоя қилиш бурчи эканлигини айтди.

“Мамлакатим геосиёсий қийинчиликларга дуч келаётганини кўриб, бу ерга келмасдан иложим йўқ эди. Шунинг учун мен шаҳар ва мамлакат мудофаа бригадасига қўшилдим ”, деди Кличко 2-февраль куни.

Владимирнинг акаси, Киев мэри Виталий Кличко ҳам уни қўллаб-қувватлаб, шундай бўлса ҳам Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

Россия Украина билан чегарасида 100 000 дан ортиқ аскар ва техникани тўплаётган бир пайтда, Москва қўшни давлатга ҳужум қилишни режалаштирмоқда, деган хавотирлар кучаймоқда. Кремл Украинага бостириб кириш ниятидалиги ҳақидаги айбловларни рад этади, бироқ қўшинларини олиб чиқиш учун Ғарбдан “хавфсизлик кафолати”ни талаб қилмоқда.

Москва “Украина НАТОга қўшилмайди, Россия чегараси яқинида ҳарбий тизимлар ўрнатилмайди, блок кучлари Шарқий Европадан узоқлаштирилади” деган шартларни қўйган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марат зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячилигининг таъмал тошини қўйганлардан бири эди

24 февраль куни математик олим, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон қўмитаси раҳбари, заҳматкаш инсон Марат Зоҳидов 79 ёшида орамиздан кетди. Муттасил хасталиклар билан ...

Чет эл фуқаролари қўшимча солиқ тўлайди

Буюк Британияда яшовчи чет эллик фуқаролар эндиликда мамлакатдан уй-жой, яъни кўчмас мулк сотиб оладиган бўлса, қўшимча солиқ тўлайди.  Бу ҳақда Бирлашган Қироллик бош вазири ...

Британиянинг бош вазирига россияга кириш тақиқланди

Буюк Британиянинг бир қатор вазирлари шу жумладан, бош вазир Борис Жонсоннинг Россияга кириши тақиқланди. Россия ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда, «Ушбу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400