«Толибон» Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини маълум қилди

Толибон ҳукумати Афғонистондаги радикал гуруҳлар Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Твиттердаги саҳифасида ёзди.

“Қатор оммавий ахборот воситалари Россия расмийларига таяниб, Қозоғистондаги тартибсизликларда баъзи афғонлар ҳам иштирок этганини маълум қилишди. Биз бундай айбловларни қатъиян рад этамиз. Афғонистон Ислом Амирлиги бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишга йўл қўймайди ва бунга далил ҳам йўқ”, – дейди у.

Шунингдек “Толибон” ҳаракати аввал “Қозоғистон муаммоларини тинч йўл билан оқилона ҳал этиш”га чақирганини эслатиб, Афғонистон бошқа давлатлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини яна бир бор таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги тартибсизликларда Марказий Осиё, жумладан Афғонистон ва Яқин Шарқдан келган хорижлик террорчилар иштирок этганини айтган эди.

Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи ошишига қарши норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат истеъфога чиқди. Бироқ норозилик намойишлари тўхтамай, оқибатда тартибсизликка, кейин эса Олмаота шаҳрини талон-тарож қилинишига олиб келди. Мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, президент Тўқаевнинг илтимосига кўра КХШТ ўз тарихида биринчи марта Қозоғистонга тинчликпарвар кучларини киритди. 13-январь куни президент мамлакатнинг аксарият ҳудудларида аксилтеррор операцияси якунланганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пахта теримидан даромад қилиш мумкинми?

Пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалигидаги энг бошоғриқ масала. Чунки ҳосил ҳалиям бизда классик усулда, қўлда терилади. Пахта териш машиналари далада номигагина кўриниш беради, ...

Андижон ҳокими ўқитувчиларни гулнора каримова қурдирган шаҳарчани тозалашга ҳайдади (видео)

Садриддин Ашур/Озодлик Андижонлик ўқитувчилар кўча тозалаяпти Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 10 август куни мактаб ва боғчалар ўқитувчи ва тарбиячиларини Болалар ...

Сифатсиз дафтарлар жиддий касалликлар ўчоғи бўлиб қолиши мумкин

 Дафтар маҳсулотларини тайёрлашда тасдиқланган Умумий техник регламент ва стандартга кўра, 12 варақли дафтарнинг вазни 70-80 граммли қоғоздан тайёрланган бўлиши керак. Лекин ...