Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси йўловчиларни огоҳлантирди

 

 элчихона Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Туркияга сафар қиладиган йўловчиларни огоҳлантирди. Элчихонанинг бу ҳақдаги пресс-релизи 29 апрель, сешанба куни Kun.uz.  таҳририятига келиб тушганлиги айтилмоқда.

«Расмий Газета»нинг 2014 йил 27 апрель кунги сонида эълон қилинган Туркия Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014/6281 сонли қарорига биноан виза, визасиз тартиб ёки яшаш учун берилган рухсатнома муддати тугаган кундан эътиборан амал қилиш муддати тугашига камида 60 кун қолган паспорт ёки паспорт ўрнига ўтадиган ҳужжати бўлмаган фуқароларнинг 2014 йилнинг 31 декабрь кунига кадар Туркия ҳудудига киришларига рухсат берилади», – дейилади элчихона хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортининг амал қилиш муддати тугашига 90 кундан кам вақт қолган бўлса, улар Туркия ҳудудига учиб кета олмасликлари» ҳақида  огоҳлантирганди.

Яна маълумот учун: Ўзбекистон фуқаролари 2014 йил 1 июлдан бошлаб хорижга фақат биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин бўлади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралда имзоланган, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Мулкдор   хабар   маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шерзод хаджизадаев ишдан олинди

Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Рафатович Хаджизадаев лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ...

Мустақиллик чироқлари қачон порлайди?!

Азиз замондошим, Тошкент метрополитэни ҳақида нималарни биласиз?! Ёки метрополитэнга тушган бўлсангиз (қачонлардир бўлса ҳам) илк таассуротларингизни эслаб кўрингчи,  бу ...

Шаҳрисабздаги боғчада халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг ...