Қиролича Елизавета II тахтга ўтирганига 70 йил бўлди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг юбилейи арафасида Сандрингемдаги аёллар институти аъзолари ва хайрия ташкилотлари вакиллари билан учрашди. Унга тахт ўтирганида гулдаста ва торт совға қилинди.

Қиролича ўз мурожаатида шаҳзода Чарльзнинг иккинчи рафиқаси Камилла Паркер-Боулзни шаҳзода тахтга ўтирганидан кейин “қиролича консорт” сифатида тан олишини сўраган.

Елизавета II 95 ёшда. У Британияни 70 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг ҳукмронлиги даврида 14 та бош вазир алмашиб, мамлакатнинг собиқ мустамлакалари мустақилликка эришди.

Қиролича ҳақида кўплаб телесериаллар ва бадиий фильмлар суратга олинган.

Елизавета II ўтган йили “Йил қарияси” деб номланган унвонни олишдан бош тортган эди. У ўз қарорини “инсон қанчалик ёшим катта деса, шунчалик катта ёшда бўлади”, деб изоҳлаган.

Бўлишинг: