Германия канцлери Киевга қурол бермаганлигини изоҳлади

Германия канцлери Олаф Шольц  Берлин Киев илтимосига кўра Украинага 5000 дона дубулға етказиб берганини, шунингдек қурол экспортлашда қатъий чекловлар катта роль ўйнашини «Вашингтон пост» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биринчидан, Украина дубулға жўнатишни илтимос қилди, биз бу илтимосга жавоб қайтардик. Иккинчидан, инқирозли ҳудудларга қурол экспорт қилиш бўйича қатъий мезонларимиз бор. Германиянинг қурол экспортига чекловлари катта рол ўйнайди “, деди Шольц.

Германия Мудофаа вазирлиги аллақачон Украинага 5000 та дубулға беришини айтган. Шунингдек немис элчиси Киевга мудофаа қуролларини етказиб беришни бошлашни бир неча бор талаб қилган. Бироқ Олаф Шольц можаро зоналарига ҳеч қандай қурол етказилмаслигини эълон қилган.

Аввалроқ Киев ва Ғарб Россия Украина чегараси яқинида “тажовузкор ҳаракатлар”ни кучайтираётгани ҳақида маълум қилганди. Москва бу айбловларни рад этиб, ҳеч кимни қўрқитмаслигини ва ҳужум қилмаслигини, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги иддаолар Россия-Украина чегарасига кўпроқ НАТО ҳарбий техникасини жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланилганини таъкидлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термизда тадбиркор ҳокимият биноси олдида ўзини ёқиб юборди 

Сурхондарёда 24 февраль куни эркак Термиз туман ҳокимияти биноси олдида ўзига ўт қўйиб юборди. У тадбиркор бўлган. Тадбиркор кредит эвазига очган кафе жойлашган бино Термиз ...

Россия қирғизистонда атом электр станциясини қуради

20-январь куни Дубайда бўлиб ўтаётган «EXPO-2020» халқаро кўргазмаси доирасида Қирғизистон билан Россия кам қувватли атом электр станциясини қуришга келишиб олди. Бу ҳақда ...

Ўзбекистонликлар ўз фуқаролигини йўқотиши мумкин

Хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 1150 кишилик рўйхати эълон қилинди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Ўзбекистоннинг Россиядаги ...