Ўзбекистон-Қозоғистон чегараси орқали қурол-яроғ олиб ўтишга уринишди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон божхоначилари қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум қилиб, воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган.

Қозоғистон билан чегарада шахсий автомашинадан тўппонча, газли тўппонча ва пневматик қуролнинг ўқлари топилди. Бошқа божхона постида автомашинадан пневматик тўппонча билан 243 дона ўқ-дорилар топилган.

Фарғона аэропортида йўловчининг багажидан иккита ов милтиғи топилгани хабар қилинганди. Ҳозирда барча фактлар ўрганилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги korzinka.uz да эски усуллар

Маҳалламизда, Қӯйлиқ мавзеси қоқ марказида "Корзинка.уз" супермаркети очилди. Эрталабдан карнай-сурнай садоси янгради. Супермаркет ичи ва ташқариси оломан билан лиқ тӯла. Ҳар ...

Санкт-петербургда ўзбекистонликнинг ўлиги топилди

Ўзбекистоннинг бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 3 июнь куни Санкт-Петербург шаҳри Петроград туманида Ўзбекистон фуқароси, 01.04.1977 йилда туғилган Ойбек ...

Қозоғистонда 200га яқин кончи норозилик акциясини ўтказмоқда

Қарағанда вилоятидаги конда тунги сменада ишлаган 200га яқин кончи смена вақти туганидан сўнг 11 декабрь куни эрталаб юқорига чиқишни истамади. Норозилик акцияси ўтаётган ...