Россиянинг ҳарбий кемалари Қора денгизга йўл олди

Россия олтита ҳарбий кемаси машғулотларда қатнашиш учун Ўрта ер денгизидан Қора денгизга йўл олганини маълум қилди. Бу хабар Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар кучайган бир пайтда янгради.

8-февраль куни Россия Мудофаа вазирлиги кемалар Босфор бўғозидан “режалаштирилганидек” кесиб ўтганини маълум қилди. Туркия денгиз кучлари манбалари Россия кемалари мамлакат ҳудудидан 8-9 февраль кунлари сузиб ўтишини маълум қилди. Агар Москва қўшни давлатга ҳужум қилса, НАТОга аъзо Туркия Россия кемаларининг транзити учун Босфор бўғозини тўсиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Россия ўз кучини бутун дунёга намойиш этиш учун бир қатор машғулотлар ўтказиб келади.

Ўтган ой Мудофаа вазирлиги машғулотларга 10 минг аскар, 140 ҳарбий кема жалб этилишини эълон қилган эди.

Россия Украинага бостириб кириш нияти йўқлигини ва ўз қўшинларини хоҳлаганча ўзгартиришга ҳақли эканини айтиб келмоқда. Айни дамда Украина билан чегара яқинидаги ҳудудда ўз қўшинларини олиб чиқиш учун Ғарбдан кафолат талаб қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш ҳукумати чекловларни 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 580 мингдан ошган, 23 мингдан ортиқ киши вафот этган. Фото: REUTERS АҚШ маъмурияти ...

Ўзбек жангарилари гуруҳи афғонистонда армия базасини эгаллади

«Катибатул Имом ал-Бухорий» (КИБ) гуруҳига кирувчи ўзбек жангарилари толиблар билан биргаликда Афғонистон армиясининг Боғдис вилоятидаги базасини эгаллади. Бу ҳақда ...

Украиналиклар северодонецк шаҳридан чекинишга мажбур бўлди

Украинанинг Северодонецк шаҳрида қарийб икки ой давомида Россия аскарларига таслим бўлмаган украин аскарлари чекинишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Луганск вилояти раҳбари Сергей ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400