Тўқаев Путин чақиргани учун Россияга борадиган бўлди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлaди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

“10-11 февраль кунлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россия Федерациясида амалий ташриф билан бўлади.

10 февралда  Тўқаев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Учрашувда давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кўп томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқмоқчи.

11-февраль куни Тўқаев Қозон шаҳрида Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашиб, ушбу мамлакатдаги қатор йирик саноат корхоналарига ташриф буюради”, — деб ёзди Б.Уали Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги тўполонлардан сўнг илк маротаба расмий ташриф билан чет ўлкага чиқмоқда. Қозоғистонда 2-январь куни Қозоғистоннинг Олмаота, Ақтау ва Жанаўзен шаҳарларининг аҳолиси суюлтирилган газ нархини пасайтириш талаби билан норозилик намойиши ўтказган эди. Тинчлик митинги бутун Қозоғистон жанубига тарқалди ва охир-оқибат тартибсизликка айланган.

Тўполон пайтида Қосим-Жўмарт Тўқаев Назарбоев ва унинг ишончли одамларини ишдан бўшатди. Шу билан бирга, Қозоғистон президенти мамлакатга 20 минг террорчи ҳужум қилганини айтиб, хавфсизлик кучларига огоҳлантирмасдан ўқ узишни буюрган ва КХШТга аъзо давлатлардан ҳарбий ёрдам сўраган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш россияга доллар жўнатишни тақиқлади

АҚШ президенти Жо Байден Россияга нақд доллар жўнатишни тақиқлади. Унинг буйруғи жума куни Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди. Бу чора Россиянинг Украинадаги ҳужумлари учун ...

Путиннинг оғир касалга чалингани айтилмоқда

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари генерал Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путиннинг оғир касал эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Путин сиёсатидан ...

Франция танк ва ҳарбийларини россия чегарасига жўнатади

Франция 4 та танк, 25 та жанговар машина ва 300 нафар ҳарбийларини Эстония ҳамда Россия чегарасига юборади. Бу ҳақида Франциянинг Эстониядаги элчихонаси расмий сайтига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400