Бу йил 16 минг яманлик қочқинга айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Миграция Ташкилоти Ямандаги миграция бўйича ҳисоботини эълон қилди.

2022-йилнинг бошидан буён урушлар туфайли 16 мингга яқин яманлик қочқинга айлангани эълон қилинди. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Яманда давом этаётган можародан келиб чиққан миграция муаммолари ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, 2022-йилнинг 1-январидан 5-февралига қадар 2638 оила бошқа жойга кўчишга мажбур бўлган. Бу оилаларнинг умумий сони 15 828 нафар бўлиб, энг кўп муҳожирлар Мариб, Ал-Ҳудай ва Таиз шаҳарларида қайд қилинган.

Ташкилот декабрь ойидаги баёнотида мамлакатдаги 130 мингдан ортиқ муҳожирнинг гуманитар ёрдамга муҳтожлигини билдирган эди. Узоқ вақтдан бери сиёсий беқарорликдан азоб чекаётган Яман қарийб етти йилдан бери Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларга майдон бўлмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дубайнинг тахт вориси ов учун ўзбекистонга қанча тўлайди? 

Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келганини эшитмаган одам  қолмаган бўлса керак. ЎзА тарқатган маълумотга кўра, ...

Украинада икки рус аскари узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди

Украина суди икки нафар россиялик асирнинг ҳар бирини 11 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар Рус босқинининг биринчи куни, 24-февралда Харьков вилоятидаги тинч аҳоли ...

Россия барча рус тилида сўзлашишни биладиганларга фуқаролик бермоқчи

Россия барча русийзабонларга фуқаролик бермоқчи. Россия ҳукумати руслар ва рус тилида сўзлашувчиларга фуқароликка қабул қилишни соддалаштирувчи янги концепция қабул қилади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400