Покистонда ўқитувчи Яратганни ҳақорат қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Покистон суди ҳинду ўқитувчисини Яратганни ҳақорат қилди, деган айблов билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди ва 300 доллар жаримага тўлашни мажбуриятини юклади. Наутан Лал 2019-йил сентабрида ҳибсга олинган. Унинг ёнида тарқалган видеода ўқувчилар ўқитувчини Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарни ҳақорат қилишда айблашган. Шундан сўнг маҳаллий мулла бу ҳақда полицияга шикоят қилган.

Лалнинг қариндоши “Машал” радиосига унинг айбини исботловчи гувоҳлар йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳинду жамоаси мусулмонлар кўп бўлган ҳудудда таҳдидларга дуч келади.

Маҳаллий депутат, ҳинду озчилик вакили Рамеш Кумарнинг айтишича, суд мусулмон жамияти босими остида қарор чиқарганини айтиб, апелляцияга беришини маълум қилди.

Яратганни ҳақорат қилиш Покистонда жуда нозик масала. Бундай сўзлар ва ишлар учун ўлим жазоси қўлланилади. Асоссиз айбловлар туфайли одамларни кўчада отиб кетиш, тириклайин ёқиб юбориш,  тошбўрон қилиб ўлдириш ҳолатлари кўп қайталанади.

Ўтган декабрда бир тўп оломон Шри-Ланкалик бир эркакни калтаклаб, ўлдиргандан сўнг жасадини ёқиб юборган эди. У Панжоб шаҳрида юрган вақтида  Яратганни ҳақорат қилган дея гумон қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Милицияга олиб кетилган блоггер адҳам олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди. Хабарда ...

Пайариқ шаҳрида “аллоҳ” деган ёзуви бор қўзичоқ туғилди

Пайариқ шаҳридаги “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Суннат Мардонов хонадонида қўзичоқ туғилди , деб ёзади «Zarnews».   Фото:«Zarnews» Унинг бир томонида “Аллоҳ” деб ёзилган. Туман ...

Чикаголик ўзбеклар африкаликларни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ қазиб беришди

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилмоқда. Фото: Facebook / ...