Тожикистонда афғон қочқинлари учун лагерь қурилади

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун махсус лагер ташкил этилади. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати маълум қилди.

Афғонистондан қочиб ўтганлар лагерга жойлаштирилади. Яқин келажакда халқаро ҳамжамият кўмагида бир нечта лагерлар барпо этилиши маълум қилинди. Тожикистонда шу кунгача афғон қочқинларига лагер қуриш учун  70 гектар ер ажратилган.

Толибон Кобулда ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин Тожикистонга кириб келаётган қочқинлар сони ортган. Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда ушбу давлатда 15 мингга яқин афғон қочқинлари мавжуд. Аввалроқ”Хьюман Райтс Вотч” Афғонистонга қўшни давлатларни Толибон таъқибидан қочган афғонларни қўллаб-қувватлашга чақирган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...

«ўтириш»га хуш келибсиз! мирзиёев гапларига ишониб қайтган одамларни тошкент аэропортида кишан билан кутиб олишмоқда

Ўзбекистонда икки ой ичида республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида қидирилаётганлар рўйхатига киритилган тўртта одам қўлга олинди. Уларнинг барчаси президент ...

Xabarlar: o’zbekistonda 2700 mahkum avf qilindi; eshshak go’shti qo’shilgan kolbasa va boshqa xabarlar