Реформалардан чарчаган бельгиялик ўқитувчилар норозиликка чиқишди

Брюссельда ўқитувчилар ва бошқа мактаб ходимлари кўчаларга чиқиб, соҳа бюджетининг қисқартирилишига норозилик билдиришди, деб хабар беради «Еuronews» телеканали.

Намойишчилар «Бельгиядаги норозилик намойишлари тез орада бутун Европага тарқалади» дея огоҳлантирди. Коронавируснинг тарқалиши миллий таълим ислоҳоти билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирди. Бельгия ҳукумати ўқитувчиларга иш вақтини узайтириш, компютерлаштириш, дарслар сонини кўпайтириш каби мураккаб вазифаларни қўйган. «Биз энди бунга чидай олмаймиз. Биз ўқувчилар учун қўлимиздан келганини қиламиз, компьютер олдида узоқ вақт ўтирамиз. Касал бўлиб дарсдан қолиш муаммоларини ечамиз, бунинг барчасидан чарчадик», – дейди норозилик билдирган ўқитувчилар.

Валония ва Брюссель федерациясида ўқитувчиларнинг сўнгги қўзғолони 2011-йилда бўлиб ўтган. Бу сафар намойишчилар сони ортиб, барча касаба уюшмалари уларни қўллаб-қувватламоқда.

Кўпгина ўқитувчилар ўқув дастурларини ёмон ишлаши,  ўқув дастурларини чеклаш чоралари сабабидан тез-тез узилишлар бўлиб, ўқув натижалари ёмонлашгани учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишни истамайдилар. Агар бу ҳолат шундай давом этаверса, бельгиялик ўқитувчилар, айниқса Валлонияда, яхши томонга ўзгариш қилиш учун бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларидаги ҳамкасблари билан иттифоқ тузиш ниятида эканини билдиришди. Уларнинг яна бир шиори – «Мактаб – келажакка киритилган сармоядир».

 

Акция иштирокчиси:

— Маҳаллий ҳокимият органлари ишимиз муҳимлигини тушуниши керак. Таълим сифатини ошириш учун маблағларни кўпайтириш зарур. Бу, айниқса, бошланғич синф ўқувчилари учун жуда муҳимдир. Ислоҳотлар олиб бориш, педагогларни жалб қилиш керак. Қоғозбозликни тўхтатиб, фақат ўқитувчиларга дарс ўтишга шароит яратиб бериш керак.

Маълумот учун эслатиб ўтамиз, Бельгияда таълим тизимидаги ўртача иш ҳақи 2 700 долларни ташкил қилади. Мактабдаги ўқитувчининг маоши 3080 доллар, мактаб директорининг маоши эса 6160 долларни ташкил қилади. Бельгиядаги болалар боғчаси ўқитувчисининг маоши тахминан 1930 долларга тенг, болалар боғчаси раҳбари эса 5970 доллар олади. Белгиядаги олий таълим тизимида маошлар 15-20% юқори, университет ўқитувчиси ойига тахминан 5 390 доллар, университет ректори эса 15 790 доллар олади. Коллеж ёки техникум ўқитувчисининг ўртача маоши 4 240 долларни, директорнинг маоши эса $10 020 ташкил қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида ...

Ўзбекистон қирғизистондан картошка ташишни тақиқлаб қўйди

Ўзбекистон сиртдан шунингдек Қирғизистондан ташилаётган картошкага тақиқ қўйди. Бу ҳақда “Азаттык”га Қирғизистон қишлоқ ҳўжалиги вазирига қарашли Фитосанитария ва карантинлик ...

Самарқанддаги зиёвуддин шаҳарчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зиёвуддин шаҳарчаси, Истиқлол кўчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда. «Xabar.uz» сайтининг ёзишича, 2 октябрь куни тонгда ушбу ҳолат ...