Чилида бир марта ишлатиладиган идишларни сотиш тақиқланди

Чилидаги ресторанлар ва дўконларда бир марталик пластик идишлар энди сотилмайди.

Тегишли қонун февраль ойидан мамлакатда кучга кирди. Асосан, бир марталик идишни одам бир неча дақиқа давомида ишлатиши мумкин. Мутахассисларнинг айтишича, бу атроф-муҳитга жуда зарарли. Дарҳақиқат, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ушбу қонуннинг қабул қилиниши беҳуда эмас. Сабаби 2018-йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, Чили пластик чиқиндилар бўйича Лотин Америкаси давлатлари орасида иккинчи ўринда туради. Биринчи ўринда – Мексика.

Марсело Фернандес, Чилининг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш вазири ўринбосари:

– Ушбу қонун лойиҳаси билан пластик чиқиндилар миқдорини йилига 23 тоннагача камайтиришни режалаштирганмиз. Бу атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришда муҳим ютуқ бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фаровонлик, мулкдорлик ҳақиқий мустақиллик тимсоли

 Ҳурматли юртдошлар, қадрли ватандошлар! Ҳар бир давлат солномасида ана шу давлатнинг янги тарихига замин яратгувчи, элу юрт, халқ тақдирини ҳал қилувчи кунлар, тонглар ...

Президент маслаҳатчиси умар исмаилов ишдан кетди

Ўзбекистон Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси Умар Исмаилов лавозимидан озод этилган. У Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият ...

Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400