Украинанинг олигархлари билан тадбиркорларининг 20 та чартер рейслари мамлакатни тарк этди

Украиналик олигархлар билан тадбиркорлар Киевдан чартер рейслари орқали мамлакатдан чиқиб кетишмоқда. Биргина якшанба куни пойтахтдан 20 га яқин чартер рейслар ва шахсий самолётлар парвоз қилди. Бу ҳақда «Украинская правда»  портали хабар берди.

Порталнинг ёзишича, шундай ваҳима сўнгги олти йил ичида биринчи марта кузатилмоқда.

Украинадан учиб кетган чартерлар ва бизнес самолётлар орасида Ринат Ахметов ва Борис Колесниковнинг ҳам бортлари бор. Бироқ Колесников Киевни тарк этмаганини айтди. Унинг айтишича, шахсий самолёти Прагага техник таъмирланиш учун учган.

Шунингдек Ахметов Украинадан Цюрихга 30 январь куни учган.

Шу куни тадбиркор Виктор Пинчук ҳам мамлакатни тарк этган.

Миллионер Игор Абрамович ҳам 50 йўловчига мўлжалланган бизнес бортини чақиртирган экан. “Украинская правда”нинг ёзишича, депутат Венага ўз партиядошларининг қариндошлари ва бизнес ҳамкасбларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Бироқ Абрамовичнинг ўзи бу маълумотни ҳали тасдиқлагани йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Орландода кутубхона қандай ишлайди?

Орландога кўчиб келганимизнинг биринчи ҳафтасидаёқ кутубхонага аъзо бўлганмиз. Қилган энг яхши ишларимиздан бириям шу бўлган. Орландо шаҳрида Orange County Library System  ...

Иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулди(ми?)

Боши жаллод кундасига қўйилаётган босмачилардан биридан: “Нега айбингга иқрор бўлдинг, бекорга ўлиб кетасан, босмачи эмас, совет тарафдориман, деганингда бошинг омон қоларди” ...

Ўзбекистонда 50 ва 100 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлдан бошлаб, 50 ва 100 сўмлик тангалар ҳамда 50 ва 100 сўмлик эски намунадаги банкнотлар муомаладан қайтариб олинади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер ...