Греция фермерлари электр энергияси нархининг ошишидан норози

Грецияда деҳқонлар электр энергияси нархи ошишига қарши намойишга чиқди. Намойишчилар Лариса шаҳри яқинида йўлни тўсиб, идишларга қуйилган сутларни тўкиб юборишди.

Фермерлар электр энергияси нархини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар ёқилғи солиғини туширишни талаб қилишмоқда. Ҳукумат бу талабга риоя қилмаса, мамлакатдаги барча автомагистралларни ёпишини айтишмоқда. Ҳукумат эса электр нархининг қимматлашига нефт ва газ импорти сабаб бўлганини айтмоқда.

Астериос Цикрицис, Тирнавос фермерлар уюшмасининг президенти:

— Ҳозир харажатларимиз кўпайиб, аҳволимиз оғирлашди. Нархларнинг ошиши фермерларга зарар етказмоқда. Масалан, бизда бир литр дизел 1 евро 60 цент бўлса, бошқа мамлакатларда атиги 70 цент. Шунинг учун ҳукуматдан масалани қайта кўриб чиқишни сўраймиз.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбегим, жон, ўзбегим…

Олдиндан айтиб қўяй, мен ҳар бирингиздан кўпроқ севаман, Ўзбекистонни! Мен яхши кўраман, миллатимни! Яхши кўраман, миллатдошимни! Яна айтиб қўяй, миллатчи ҳам эмасман! ...

Олтинкўл тумани ҳокими бахтимурод каримов вазифасидан озод этилиб, ўрнига назиржон ўринбоев ҳоким бўлди

Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Бахтимурод Каримов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Turon24” нашри хабар берди. Фото: Turon24 20 октябрь куни Халқ депутатлари ...

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларини z белгисидан фойдаланмасликка чақирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларни Z белгиси бўлган ҳарбий кийимни ижарага бермасликка чақирди. Шаҳар аҳолисини 9-май – Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба ...