Украина президенти хорижга қочган депутат ва олигархларга ватанларига қайтишлари учун 24 соат муҳлат берди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатни чартер рейси билан тарк этган бой одамлар ва депутатларга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Украинская правда» ёзмоқда.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, бойлар биргина 13-февраль куни Украинадан 30 та чартер рейс билан чиқиб кетишган.

“Чет элга кетганлар Украинадан ҳеч нарса олиб кетмаса бўлди. Чет элда юрганлар, турли партияларнинг депутлари, давлат, Олий Рада  номидан уларга мамлакатга қайтишлари учун 24 соат вақт бераман. Ўйлайманки, улар бир қарорга келиб, мамлакатга қайтишади. Биз ҳаммамиз давлатга ғамхўрлик қилишимиз керак. Биз буни амалга оширамиз”, деди Владимир Зеленский.

“Украинская правда”нинг ёзишича, 13-февраль куни бойлар 20 та чартер рейс билан Украинани тарк этган. 14-февраль куни 23 депутат Украинадан топилмади.

Аввалроқ, якшанба куни украиналик олигархлар ва ишбилармонлар 20 та чартер рейс билан хорижга учгани ҳақида ёзган эдик.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400