Россиянинг Украинага бостириб кириши бир қанча давлатларга салбий таъсир кўрсатади

Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли энергия нархининг ошишига ва талабнинг пасайишига олиб келади, бу эса ўз навбатида бир қанча мамлакатларда иқтисодиётни заифлаштиради. Бундай прогнозни таҳлилчи Морган Стенли айтди, деб ёзади Bloomberg  сайти.

Морган Стенлининг АҚШнинг акциялари буйича бош стратеги Майкл Уилсон ҳарбий ҳаракатларни гапираётиб, уни қутбдаги “бўрон” деб таърифлади. Унинг тушунтиришича, бу вазиятда энергетика компаниялари акцияларининг тушиш хавфи юқори бўлишини тушунтирди.

Ўтган ҳафта охирида Украина ва Россия ўртасидаги вазият кескин ёмонлашди. “Politico”  нашрининг АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, Россия 16 февраль куни бостириб кириши мумкин.

Кейинроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан бу ахборотни рад этиб, бироқ Россия исталган вақтда бостириб кириши мумкинлигини айтди.

Икки давлат ўртасида кучайиб бораётган сиёсий зиддият бозорларга таъсир қила бошлади. 14-февралдаги аукционда Европада газ нархи 13 фоизга ошди. Ўша вақтда Brent маркали нефтининг апрель фючеряси 0,9 фоизга ошиб, баррели 96,02 долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский 14-февраль куни халққа видеомурожаат йўллаб, 16-февраль миллий байрам – Украина бирлиги куни бўлишини маълум қилганди.

Зеленский ўз мурожаатида шундай деди: “Биз ҳеч қачон осонлик билан таслим бўлмаганмиз ва бўлмаймиз ҳам… Ҳа, ҳозир сизга қоронғудек туюлиши мумкин. Аммо эртага тинч осмонимизда қуёш яна порлайди. Украинани севинг! Биз сабрлимиз. Биз кучлимиз. Биз биргамиз. Буюк давлатнинг буюк халқи”, – деган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йоркда терактда гумон қилинган ўзбекистонлик сайфулло саипов қўлга олинди

8 кишининг ҳалок бўлгани ва 10дан ортиқ кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган террор ҳодисасини уюштирган шахс ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда. (more…)

Қирғизистон-ўзбекистон чегарасида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабарига кўра, воқеа ...

Москвадаги ўзбекистон элчихонаси муштлашув майдонига айланди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида кутиш учун навбат узун бўлганидан муштлашув келиб чиқди, дея ёзади “Московский комсомолец”. Хабарда айтилишича, муштлашув консуллик ...