Таиланд пойтахти Бангкокнинг расмий номи ўзгартирилди

Таиландда Қироллик жамияти бошқармаси (ORST) мамлакат пойтахти Бангкокнинг номи расман ўзгартирилганини эълон қилди. Энди Таиланд пойтахти Krung Thep Maha Nakhon (“Фаришталар шаҳри – буюк пойтахт”) деб номланади, деб хабар беради Bangkok Post нашри.

Пойтахт номини ўзгартириш ҳақидаги ORST таклифи Таиланд Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўллаб-қувватланди. Янги расмий ном комиссия текширувидан сўнг қонуний кучга киради.

Ҳукумат матбуот хизматига кўра, Krung Thep Maha Nakhon фақат расмий равишда қўлланилади. Бангкок номи ҳали ҳам қавс ичида номланаверади.

Қироллик жамияти бошқармаси ўзининг Facebook-даги саҳифасида бу икки ном бир-бирининг ўрнида ишлатилиши мумкинлигини айтди. Мамлакат пойтахти номини ўзгартириш тўғрисидаги қарор кўпчилик томонидан танқид қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухоро вилоятининг ғиждувон туманидаги “зафаробод” қўрғони навоий вилоятининг конимех туманига ўтказилди

Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб ...

Толибон афғонистон байроғини ўз байроғи билан алмаштирди

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати мамлакатнинг давлат тузумларига аввалги Афғонистоннинг уч рангли байроғи ўрнига ҳаракатнинг оқ байроғидан ...

Журналистнинг ўлими: ойдинлик киритилиши керак

Қирғизистонлик журналист Уланбек Эгизбаевнинг ўлими кенг жамоатчилик орасида турли фикрларни уйғотмоқда. 22 июль куни Иссиқкўлда чўмилиш пайтида сувга чўкиб вафот этган 28 ...