Гватемалада 6,2 баллик зилзила юз берди

Гватемаланинг Эскуинтла ҳудудида 16-февраль куни юз берган 6,2 магнитудали зилзила қурбонлари сони 3 нафарга етди.

Табиий офатларни камайтириш миллий координация маркази томонидан берилган баёнотда, зилзиладан азият чекканлар  89 минг 785 нафарга етгани, қидирув-қутқарув ишларининг давом этаётгани билдирилди.

Зилзила натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 61 киши жароҳат олди.

Миллий сейсмология институти 83 километр терангликдаги зилзиланинг эпицентри Эскуинтла ҳудудидаги Нуэва-Консепсион шаҳридан 33 километр жануби-ғарбда бўлганини маълум қилди.

Зилзила Гватемаланинг 22 ҳудуди ва Мексика жанубида сезилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Президентнинг қаршидаги ташрифида у билан кўришмоқчи бўлган аёлни нотаниш кимсалар олиб кетишган

Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани “Обод” маҳалласида яшовчи Нодира Жўраева 14 декабрь куни Қарши шаҳрига вилоятга келган президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш ниятида ...

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри «CA-News»га таяниб хабар бермоқда. Хитой фуқаросига ...

Қирғизистонда мобил қурилмаларни олиб киришда $1,5 тўлов киритишни таклиф қилишмоқда

Ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси мамлакатга мобил қурилмалар олиб кириш учун тўлов жорий қилишни таклиф этаяпти. Битта қурилмани рўйхатдан ўтказиш 100 сомга (1,5 ...