Путин мигрантларга қарши чораларни кучайтиришни талаб қилди

Россия президенти Владимир Путин 17-февраль куни Ички ишлар вазирлиги  йиғилишида Россия қонунчилигини бузган мигрантларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш, жумладан, депортация қилиш ва қайта киришни тақиқлаш кераклигини айтди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри ёзмоқда.

Президент экстремизмга қарши самарали курашиш миграцияга боғлиқлигини таъкидлади.

“Миграциядаги ноқонуний ҳаракатлар, жиноий бизнесини мана шу ноқонуний миграция устида қурган гуруҳлар… Бу одамлар қаттиқ жазоланиши керак. Экстремизмнинг ҳар қандай кўринишлари, қонунбузарлик қилганлар ва ноқонуний фаолият олиб бораётганлар Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Келажакда уларнинг мамлакатимизга кириши тақиқланиши керак”, деди президент.

Шу билан бирга, қонунга бўйсунувчилар, маданият ва анъаналарни ҳурмат қиладиган хорижликлар барча керакли ҳужжатларни эркин ва бюрократик тўсиқларсиз олишлари мумкин бўлишини қўшимча қилди.

Аввалроқ, 10-январь куни Владимир Путин миграция сиёсати бўйича идоралараро комиссия тузиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Унинг бажарилишини Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари аввал муҳожирларга нисбатан қаттиқроқ чекловларни қўйиш тарафдори бўлган Дмитрий Медведев назорат қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимир жириновский тирик бўлиб чиқди

Россиялик депутат Владимир Жириновский касалхонада. Кўпгина оммавий ахборот воситалари Жириновскийнинг вафот этгани ҳақида хабар беришди. Унинг ўлимини россиялик депутат ва ...

Алексей резников: бу йилги ёз рус аскарлари учун жуда иссиқ бўлади

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников АҚШ томонидан юборилган юқори самарали артиллерия ракета тизимлари (HIMARS) мамлакатига етиб келганлигини маълум қилди. Алексей ...

Толибон ҳаракати россияга ўз вакилини юборади

Толибон ҳаракати (Россия Федерациясида террорчи деб тан олинган ва тақиқланган) 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ХХV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумига (SPIEF) ўз ...