Мақсадига эриша олмаётган Россия очиқ ҳужумга ўтадими?

Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида Россия Украина билан чегарадош ҳудудларда турли қуролли кучларини жамлай бошлагани маълум бўлди. Ғарб разведка хизматлари буни космосдан олинган фотосуратлар билан тасдиқлади. Ўшандан бери Россия Украинага бостириб кириши мумкин деган тахминлар ҳукм сурмоқда. Кремл, ўз навбатида, бу ўз ҳудудида ўтказилаётган машғулотлар эканини айтди. Хўш, нега Москва бундай қадам ташлади: бу навбатдаги сиёсий савдолашувми ёки янги урушнинг бошланишидан даракми?

Россия 2014-йилда Қримни аннексия қилиб, Донбасда уруш алангасини бошлаганидан бери Украинага тинчлик бермай келмоқда. Бу мамлакатнинг собиқ ва амалдаги президентлари урушни тугатиш бўйича кўплаб ваъдалар берди. Бироқ, ҳар йили можаро янги даражага кўтарилади. Киев ҳам қараб тургани йўқ. Яқин ва узоқ ўлкалардан Bayraktar каби қуролларни олиб қудратини оширди.  Аммо Украинанинг НАТОга киришга интилиши Кремлнинг уйқусини бузмоқда. Сабаби ушбу режа амалга ошса, АҚШ келишув асосида Украинага қўшин кирита олади.

Геосиёсий жараённинг шу йўналишда ривожланаётгани Россия президенти Владимир Путинга ёқмагани аниқ. У Украинани НАТОга қўшилмаслиги учун чоралар кўрмоқчи бўлди.  АҚШ президенти Жорж Байден билан онлайн учрашув самара бермади. Европа етакчилари билан мулоқот ҳам муваффақиятсизликка учради. Шундан сўнг Россия раҳбари аниқ бир қарорга келгандек.

Нега бу учрашувлар муваффақиятсизликка учради? Муаммо Россиянинг таклифидами? Россия нимани таклиф қилди? НАТО шарққа кенгайишини тўхтатиши шарт, СССР давлатлари НАТОга (Украина, Грузия) аъзо бўлмасликлари керак, томонлар Россия ва АҚШга ҳужум қилиш учун бошқа давлатлар ҳудудидан фойдаланмасликлари керак. АҚШ СССР таркибига кирган мамлакатлар ҳудудида ҳарбий базалар қурмаслиги керак, бошқа давлатлар ҳудудига қурол ва қўшинларни жойлаштиришдан бош тортиш сиёсатини олиб бориши зарур.

Сиртдан қараганда, бу чўкаётган давлатнинг таклифи. Бу таклиф билан Россия НАТО кенгайиб, каттароқ ташкилотга айланганини,  ҳозирда Кремл томонидан қўллаб-қувватланган мустақил давлатлар “нато давлатлари”га айланишидан қўрқиб, мана шу жараёнларни тўхтатиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёрлигини кўрсак” бўлади.

Яъни Россия иложсиз қолди. Шунинг учун у ўз мақсадига дипломатик музокаралар орқали эришмоқчи бўлади. Бироқ, бошқа давлатларни бирон бир ташкилотга киришига Россиянинг таъсир ўтказиш ҳуқуқи йўқлигини  тан олишни ёки тушунишни хоҳламайди. У фақат ўзининг геосиёсий манфаатларини илгари суради. Сабаби СССР таркибида бўлган Эстония, Латвия ва Литва НАТОга янги аъзо бўлгач, Москванинг қўлидан ҳеч вақо келмади. Афтидан, у бу ҳолат такрорланишидан қўрқади.

Россия ўз мақсадига дипломатия йўли билан эриша олмаслигини англагач, Украина билан чегарадош ҳудудларга қўшин юборишга қарор қилди. Ҳарбий техникаларнинг темир йўл орқали олиб кетилаётгани акс этган видеолар тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. 17-февраль куни Россия чегара ҳудудига яна 7000 аскар юборгани маълум бўлди. Бироқ Россия матбуоти “ҳарбий машғулотларни якунлаб, қайтишаётгани” ҳақида хабар бера бошлади. Украина ва Ғарб унга ишонмади. Чунки разветка маълумотлари бошқа хабарни бермоқда.

Эстония танкга қарши “Жавелин” ракета мажмуасини, Латвия ва Литва эса “Стингер” зенит-ракета мажмуасини юборди. Иккала қурол ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган. АҚШ ва Буюк Британия февраль ойида яна Киевга Жавелин ва NLAW (2 минг дона) ракеталарини юборди. Умуман олганда, биргина Вашингтоннинг ўзи 1300 тонна қурол-яроғ етказиб берган. Польша ҳам қараб турмай ёрдам бермоқда. Бу мамлакат GROM зенит-ракета мажмуасини етказиб берди. Туркия ҳам армиясининг энг буюк фахрларидан бири бўлган Bayraktar TB2 дронини баҳам кўрди. Украина улардан 20 тасини сотиб олди. Шунингдек, Bayraktar ишлаб чиқариш учун лицензиясини ҳам илинди. Ўтган йилнинг кузида  учувчисиз самолёт мамлакат шарқида бўлгинчиларнинг  попугини пасайтирган эди. Бундан ташқари, Франция, Чехия ва Канада қурол-яроғ билан таъминлаган. Канада ҳам 117 миллион доллар қарз беришга розилигини берди.

Бундай катта миқдордаги ёрдамни ҳисобга олсак, НАТО давлатлари Украинани Россиядан қандай ҳимоя қила олишини кўрсак бўлади.

НАТОнинг ягона мақсади – Россия таъсирини чеклаб,  бошини бойлаб қўйиш. Ахир, нима бўлган тақдирда ҳам Украина Европада жойлашган мамлакат.

Агар Россия бу мамлакатга қўшинини киргизиб, унинг ярмини босиб олса, унда Ғарб мамлакатларига яқинлашиши аниқдир. Бу ўз навбатида, Ғарбий ва Шарқий Европа хавфсизлигига бевосита таҳдиддир. Шу боис бўлса керак, улар Украинага душманни узоқдан қайтариш учун қурол етказиб беришмоқда. Яъни, бугунги кунда Украина Европа учун девор, буфер зона вазифасини ўтамоқда.

Урушнинг олдини олиш учун Европа етакчилари Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Виктор Зеленский билан учрашди. Аввал Буюк Британия бош вазири Б.Жонсон келган бўлса, кейин Франция президенти Э.Макрон келди. Яқинда Германиянинг янги канцлери Олаф Шольц музокарага келди. Бироқ, бу учрашувлар ўз самарасини берадими, номаълум. Аммо ҳар икки томон ҳали ҳам ўз фикридан қайтгани йўқ.

Музокаралар орқали мақсадига эриша олмаган Россия очиқ ҳужумга ўтадими? Ўзининг доимий қўшинларини  Украина ҳудудига киргизадими? Бу савол бугунги кунда кўплаб давлат етакчилари ва Украина халқини ташвишга солмоқда.

Бунинг жавобни топиш балки қийин бўлмаслиги мумкин. Сабаби Россия ўз чегаралари бўйлаб қўшинлар тўпланиши билан боғлиқ,  сиёсий савдога таъсир ўтказиш механизми сифатида фойдаланаётгани тез-тез айтилмоқда. Дарҳақиқат, Россия раҳбарияти чегара ҳудудига бир неча бор қўшинларини жалб қилган. Бироқ, у очиқ ишғолга ўтмаган эди. Шу боис бу сафар ҳам Путин қўшнилар ва Европани қўрқитиш учун ўз армиясидан фойдаланмоқда, деган фикрлар янграмоқда.

Умуман олганда, Украинанинг НАТОга қўшилиш-қўшмаслиги ҳақида баҳс-мунозаралар кетмоқда. Шу кунгача ташкилот уставига кўра, мамлакатда ҳудудий зиддият юзага келган тақдирда номзод ҳарбий блокка аъзо бўла олмас эди. Чунки низомда шундай боб бор.  Амалда эса НАТО бу масалага кўз юмиши аниқ. Бунинг сабаби, барча аъзо давлатларнинг чегаралари тўлиқ белгиланмаган. Бироқ Украина Қримни йўқотиб, Донбасс учун курашар экан, Ғарбий Европа бу давлатни ҳарбий блокка қабул қилиши даргумон. Чунки Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши эртага Қрим ва Донбасс масаласи 30 та давлатнинг умумий баҳсига айланишини билдиради. Шунинг учун европаликлар оғримаган бошини оғриғитишни хоҳламаслиги аниқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мишустин россия 30 йил ичидаги энг ёмон вазиятга дуч келганини маълум қилди

Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг айтишича, Россия Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкциялари туфайли сўнгги 30 йилдаги энг ёмон вазиятга дуч келмоқда. У 7-апрель куни ...

Мираброр усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов аҳволи ёмонлашгани сабаб ...

Ёшларни овозини ўчира олмайсиз!

Сўнги пайтларда Ёшлар иттифоқида бир қатор ижобий ўзгаришлар кузатган эдим. Чунки бу ташкилотга "Freshblood" инсонлар кириб келди. Хусусан Алишер Саъдуллаев ташкилотга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400