Америка компанияси ер юзидаги барча одамнинг фотосуратини тўплайди

ClearView AI бутун дунёдаги одамларнинг 100 миллиард фотосуратини тўплашни режалаштирмоқда. Бундай кўламдаги фотосурат “дунёдаги деярли барча инсонни идентификациялаш” учун етарли, деб The Washington Post нашри ёзмоқда.

Компания бундай тадбир бутун дунёдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат идораларининг назорат тизимини яратишга ёрдам беради деб ҳисоблайди.

Clearview AI учун фотосуратларнинг асосий манбаи ижтимоий тармоқлар ва одамлар ўз фотосуратларини жойлаштирадиган турли веб-сайтлардир. Суратлар одамларнинг розилигисиз йиғилиши айтилмоқда.

Facebook, Google, Twitter ва YouTube,  рухсатсиз маълумотларни йиғишни зудлик билан тўхтатиш ва маълумотлар базасидан фотосуратлар контентини олиб ташлашни талаб қилган Бунга жавобан Clearview AI ўзларининг хатти-ҳаракатлари қонуний эканлигини айтиб, АҚШнинг Конституциясига киритилган биринчи тузатишда қабул қилинган нормага таянаётганини илгари сурди.

Компания лойиҳага 50 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бугунги кунга қадар 10 миллиард тасвирни тўплашга улгурган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарши туманида 53 ёшли эркак туман халқ таълими бўлими ҳожатхонасида ўзига ўт қўйди

24 май куни соат чамаси 13:30 лар атрофида Қарши туман халқ таълими бўлими ҳожатхонасида 53 ёшли фуқаро ёнаётган ҳолда топилган. Бу ҳақда  вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум ...

Самарқандда бир йилда ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган

Самарқандда ўтган йил давомида ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти ва адлия бошқармаси томонидан ўтказилган семинарда айтилди, ...

«буюк ипак йўли» билан донг таратган халқ қаерда қолди?!

1991-2000 йиллар жуда кўпчилик, хусусан Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда омадли бўлди. Азал-азалдан савдо-сотиқ орқали ном қозонган халқимиз Қозоғистон, Қирғизистон, ...