МТС Ўзбекистонга қайтаяпти…ми?

 

МТС  МТС компаниясининг Ўзбекистонга қарши Нью-Йоркдаги халқаро арбитраж судига берган шикояти вақтинча “музлатилган”. Бу ҳақда Россиянинг “Ведомости” нашри хабар тарқатмоқда. «

«МТС ва Ўзбекистон ҳукумати айни вақтда музокаралар олиб боришмоқда ва ушбу музокаралар якунига кўра мобил алоқа компания Ўзбекистондаги фаолиятини қайта йўлга қўйиши мумкин», – дея   ўз хабарини изоҳлайди “Ведемости” нашри МТСнинг назоратчи акционери – «Система» компанияси вакилига асосланиб.

Билъакс, Podrobno.Uz. ёзишича, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вакили  МТС билан келишув ва ушбу компаниянинг Ўзбекистон бозорига қайтиши ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслигини айтган. Шунингдек, МТС вакили, ўз навбатида мазкур хабарга изоҳ беришдан бош тортган.

«МТС-Ўзбекистон» компанияси фаолияти 2012 йил июлида назорат қилувчи органлар томонидан «хизмат кўрсатишдаги кўплаб қоидабузарликлар сабаб» амалда тўхтатилган. Компаниянинг ўзига нисбатан 600 миллион доллардан ортиқ бўлган даъволар эълон қилинган эди.

Манбаларга кўра, 2013 йил апрелида банкрот деб тан олинган «МТС-Ўзбекистон» мол-мулкини сотишга камида уч марта уриниб кўрилди. Бироқ барча ҳаракатлар муваффақиятсиз тугади. Шундан сўнг мол-мулкни Ўзбекистоннинг миллий алоқа оператори – «Ўзбектелеком»га  сақлаш учун топшириш ҳақида қарор қабул қилинган.

«МТС» компанияси унинг Ўзбекистондаги шўъбаси – «МТС-Ўзбекистон» («Ўздунробита»)га нисбатан илгари сурилаётган айбловлар асоссиз эканлигини маълум қилганди.  Компания 2013 йил май ойида  Ўзбекистон расмийлари устидан Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестицион низоларни ҳал этиш халқаро марказига шикоят қилган. Шикоят рўйхатга олинган ва ушбу иш бўйича ҳаракат бошлангани хабар қилинган эди.

 2014 йил февралида эса ОАВ Ўзбекистонда Uzmobile бренди остида ташкил қилинадиган, GSM стандартида ишлайдиган миллий мобил алоқа оператори «МТС-Ўзбекистон» алоқа оператори фойдаланган частота ресурслари базасида ишлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Хуллас, МТС   Ўзбекистон бозорига қайтиш бўйича музокара бошлагани хабар қилинган. Жараённи  кузатиб борамиз ва натижани маълум қиламиз.

Мулкдор  хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинанинг энг бой одами мариуполни қайта қуришга ваъда берди

Украинанинг энг бой тадбиркори Ринат Ахметов Мариуполни қайта тиклашга ёрдам беришини эълон қилди. “Биз бутун Украинани қайта тиклаймиз”, деди Ахметов. Украиналик ...

«самарали солиқ тизимида имтиёзларга ҳожат йўқ» — юлий юсупов

  Юлий Юсупов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Иқтисодчи Юлий Юсупов — Ўзбекистон солиқ тизими муаммолари ва солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари ҳақида. ...

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди. ...