Эронда ҳарбий самолёт қулаб, уч киши ҳалок бўлди

21-февраль куни Эроннинг Табриз шаҳридаги мактабларнинг биридаги стадионга қирувчи самолёт қулаб тушди. Давлат телевидениесига кўра, ҳалокатда икки учувчи ва камида бир тинч аҳоли ҳалок бўлган.

IRNA ахборот агентлиги F-5 ҳарбий самолёти ҳалокатини текшираётганини маълум қилди.

“Қизил ярим ой” жамиятининг маҳаллий раҳбарининг айтишича, ҳалокат Табризнинг Монахем туманида юз берган. Унинг сўзларига кўра, мактаб коронавирус сабабли ёпилган, шунинг учун ўқувчилар фалокатга дучор бўлмаган.

АҚШда ишлаб чиқарилган F-5 қирувчи самолётларини Эрон 1979 йилги Ислом инқилобидан олдин сотиб олган.  Ғарб давлатлари ўнлаб йиллар давомида қўлланилган санкциялар транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини олишга, янгиланишларга имконият бермай келмоқда.

Эрон қуролли кучлари бундан ташқари,  Россиянинг “МиГ” ва “Сухой” қирувчи самолётларидан ҳам фойдаланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда поезд автобус билан тўқнашиб кетди, 19 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Владимир вилоятидаги темирйўл чорраҳасида йўловчи поезди автобус билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 19 киши, жумладан, бир бола халок бўлди. Жароҳат олган камида беш киши ...

Қодировчилар болаларни ўзлари учун дуо қилишга мажбурлади

Чеченистон ҳукумати мактабгача ёшдаги болаларга уч рангли кийим кийдириб Россия байроғини шакллантирди, сўнгра Грознийдаги марказий масжидга йиғиб, Украинада жанг қилаётган ...

Ҳаммасига халқ айбдор-ми?

СВЕТ ЎЧИБ ҚОЛСА — халқ айбдор, чунки ортиқча лампочкаларни ўчириб қўймаганлиги учун чекка ҳудудларга электр энергияси етиб бормаяпти экан (шуни ўйлаб топиш учун олий маълумот ...